Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувлар чекланади
ПФ–63-сон фармон билан 2026 йил 1 июлдан амалдаги функцияларига қўшимча равишда қуйидаги янги имкониятларга эга «Ягона давлат назорати» ахборот тизими ва унинг мобил иловаси ишга туширилади:
- тадбиркор фаолият юритадиган жойдаги туман (шаҳар) ҳокими, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, профилактика ва солиқ инспекторлари ҳақида маълумот олиш ва уларга мурожаат қилиш (чат) тизимини яратиш;
- ўтказилган текширувлар ва назорат тадбири ҳисобланмайдиган мулоқотлар натижаси бўйича давлат хизматчиси хатти-ҳаракатларига баҳо бериш;
- текшириш ҳуқуқи бўлмаган ёки текширувга чиқиши белгиланмаган назоратчи ҳақида реал вақт режимида тадбиркорни хабардор қилиш ва бошқалар.
Қуйидагилар 2026 йил 1 августдан бошлаб жорий этилади:
- назорат қилувчи ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мансабдор шахслари ва ходимлари (давлат хизматчиси) ҳамда тадбиркорлар ўртасида назорат тадбири ҳисобланмайдиган мулоқотни «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида ҳисобга олиш тартиби;
- «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган барча текширувларни, шу жумладан, қўзғатилган жиноят ишлари доирасида ўтказиладиган текширувлар ва профилактика тадбирларини рўйхатга олишни ва назорат тадбири ҳисобланмайдиган мулоқотларни ҳисобга олишни таъминловчи «Бизнес ҳимоя» QR-коди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter