Янги Тошкент халқаро аэропорти қурилиши доирасида аҳоли уйлари бузилади
Ўрта Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ туманларининг туташ ҳудудида қуриладиган халқаро аэропорт қурилиши доирасида аҳоли уйлари бузилади. Бу ҳақда Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимияти маълум қилди.
Аэропорт учун Ўрта Чирчиқ туманининг Халқобод ва Янгийўл маҳаллаларидан ер ажратилган.
Куни кеча аэропорт қурилиши билан боғлиқ ташкилий юмушлар доирасида туман ҳокими И.Қосимов Халқобод маҳалласи аҳолиси ҳамда ҳудуддаги фермер хўжаликлари раҳбарлари билан мулоқот ўтказди.
Унда аҳоли хонадонларига ва фермер хўжаликлари ҳудудидаги мавжуд бино-иншоотларига компенсация тўлаб берилиши, унинг тартиблари ҳақида атрофлича тушунтириш ҳамда аҳоли ва фермерлар томонидан берилган саволларга жавоб берилди.
Эслатиб ўтамиз, аэропорт қурилишига 15 октябр куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан старт берилган эди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter