Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент ҳавосидаги ҳолат қачонгача давом этиши айтилди

Тошкент ҳавосидаги ҳолат қачонгача давом этиши айтилди

Фото: Xabar.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, Тошкент ҳавосидаги ҳолат кейинги ҳафта охиригача сақланиб туради

Мазкур ҳафта учун қилинган прогнозга мувофиқ, об-ҳаводаги инверция ҳолати 24 ноябрдан кейин ортга чекиниши кутилган эди. Бироқ янгиланган синоптик маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, инверция жараёни келгуси ҳафта охиригача сақланиб туради. 

Янгиланган прогнозларга кўра, ҳаво қатламларининг аралашишига тўсқинлик қилаётган об-ҳаво шароити келаётган ҳафтанинг охиригача сақланиб туриши мумкин. 

Бу даврда ҳаво сифати нобарқарор бўлиши табиий ҳол бўлиб, кўрсаткичлар кун давомида ўзгариб туради. Ҳаво сифатининг яхшиланиши ҳаво массаларининг алмашиши, шамолнинг кучайиши ёки ёғингарчилик тушиши билан боғлиқ бўлади. 

Ўзгидромет ҳар куни эрталаб ва кечқурун атмосфера ҳавосининг асосий кўрсаткичларини расмий каналлар орқали эълон қилиб боради. 

Таъкидлаш жоизки, кузатилаётган ҳолат - табиий, вақтинчалик ва мавсумий жараён. Ваколатли давлат органлари вазиятни доимий кузатиб бормоқда ва зарурат туғилганда тезкор чоралар кўрмоқда, дейилади хабарда. 

Аввалроқ Ўзгидромет раҳбари ҳаво ифлосланишининг сабабларини келтириб ўтганди

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг