Transfermarkt дунёнинг энг қиммат футболчиларини эълон қилди: Ҳусанов нечанчи ўринда?
Transfermarkt сайти дунёнинг энг қиммат футболчилари рўйхатини янгилади.
Ушбу рейтинг тепасида уч футболчи жойлаштирилди: Ламин Ямал («Барселона»), Эрлинг Ҳоланд («Манчестер Сити») ва Килиан Мбаппе («Реал Мадрид»). Бу учликдаги ҳар бир футболчининг бозор қиймати 200 миллион евро.
Топ-5га «Реал»нинг яна икки футболчиси киритилди: Жуд Беллингҳэм (160 млн евро) ва Винисиус Жуниор (150 млн евро).

Эътиборли жиҳати, Ламин Ямал энг ёш қиммат футболчилар (20 ёшгача) рўйхатини ҳам бошқармоқда.
Transfermarkt «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни 35 млн еврога баҳолади — рейтингда 194-ўринда.



Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter