Туркияда «830 кило наркотик иши» бўйича ҳибсда сақланган ўзбекистонлик оқланди

16 октябр, пайшанба куни Истанбул шаҳрининг Бакиркўй туманида жойлашган оғир жиноятлар бўйича 17-суд биносида асли Самарқанд вилоятидан бўлган 22 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг иши юзасидан навбатдаги (учинчи) суд мажлиси бўлиб ўтди.
Суд жараёнида Бош консулхона дипломатлари ҳам иштирок этдилар.
Мазкур иш доирасида фуқаромизга нисбатан ноқонуний наркотик моддаларни олиб кириш ва уларнинг айланмаси билан боғлиқ айбловлар кўриб чиқилди. Тергов материалларига кўра, жами 6 нафар шахс ҳамда қидирувда бўлган яна бир неча киши Европа давлатларидан Туркия ҳудудига 30 кг кокаин ва 800 кг психотроп моддаларни юк автомашинаси орқали олиб киришда айбланган.
Ватандош 2023–2024 йилларда ушбу юк машинаси турар жойига яқин жойда жойлашган ёғоч қути ишлаб чиқариш устахонасида ишлаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар операция ўтказган пайтда у мазкур ҳудудда бўлганлиги сабабли қўлга олинган ва гумонланувчи сифатида қамоққа олинган.
Суд мажлиси якунига кўра, судя иш материалларини кўриб чиқиб, қамоқда сақлаш чораси бекор қилиниши ва ватандошимизни озод қилиш ҳақида қарор қабул қилди.
Манба: t.me
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter