Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркияда «Самуд флотилияси» ҳодисаси бўйича айблов эълон қилинди: Нетаняҳу ҳам гумондорлар орасида

Туркияда «Самуд флотилияси» ҳодисаси бўйича айблов эълон қилинди: Нетаняҳу ҳам гумондорлар орасида

Истанбул прокуратураси Ғазога гуманитар ёрдам олиб бораётган «Самуд флотилияси» кемаларига қилинган ҳужум юзасидан йирик жиноят иши доирасида айблов эълон қилди. Ҳужжатда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ҳамда яна 34 нафар шахс гумондор сифатида кўрсатилган.

Терговга кўра, флот кемалари халқаро сувларда ҳаракатланаётган пайтда Исроил кучлари томонидан қуролли ҳужумга учраган.

Айблов хулосасида ҳужум фақат хавфсизлик чораси сифатида баҳоланмаслиги таъкидланган. Унда, жумладан, тинч аҳолига қарши зўравонлик, гуманитар ёрдамни тўсиш ҳамда аҳолини очлик ва тиббий ёрдам ололмайдиган вазиятда қолдириш кабилар қайд этилган.

Прокуратурага кўра, бу ҳолатлар халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан геноцид ва инсониятга қарши жиноятлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Тергов материалларида ҳужум халқаро сувларда амалга оширилгани алоҳида таъкидланган. Шу асосда Туркия қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ иш қўзғатилган.

Айбловда 35 нафар шахс, жумладан, Бинямин Нетаняҳу, унинг мудофаа вазири Исраэль Кац, собиқ мудофаа вазири Йоав Галлант ҳамда миллий хавфсизлик ва бошқа юқори лавозимли амалдорлар номлари келтирилган.

Прокуратура гумондорларга нисбатан оғирлаштирилган умрбод қамоқ, шунингдек минглаб йилларгача қамоқ жазоси тайинлашни сўраган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг