Афғонистондаги 7 баллли зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
Афғонистонда юз берган ер силкиниши Ўзбекистон вилоятларида сезилди: Сурхондарёда — 5 балл, Қашқадарёда — 3−4 балл, қолган ҳудудларда — 2−3 балл атрофида.
3 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 01:29 да Афғонистоннинг Самангон вилоятида зилзила содир бўлди, унинг кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди, деб хабар қилди ФВВнинг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.
Эпимарказдаги силкиниш кучи 7 баллга баҳоланмоқда. Магнитудаси 6,8, марказ 30 км чуқурликда жойлашган.
Зилзила Ўзбекистонда қуйидагича сезилди:
Сурхондарё вилоятида 5 балл, зилзила ўчоғидан 90 км узоқликда;
Қашқадарё вилоятида 3−4 балл, 302 км;
Самарқанд вилоятида 3 балл, 358 км;
Жиззах вилоятида 3 балл, 410 км;
Навоий вилоятида 3 балл, 444 км;
Бухоро вилоятида 3 балл, 451 км;
Сирдарё вилоятида 3 балл, 464 км;
Тошкент шаҳрида 2−3 балл, 557 км;
Фарғона вилоятида 2−3 балл, 579 км.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter