Хитой роботи рекорд ўрнатди
AgiBot.
Хитойнинг Zhiyuan Robotics компанияси ишлаб чиқарган AgiBot одамсимон роботи Сучжоу ва Шанхай шаҳарлари ўртасидаги 106 км масофани тўхтамасдан юриб ўтиб, рекорд ўрнатди. Натижа «гуманоид роботнинг энг узоқ пиёда саёҳати» сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди, деб хабар берди Global Times.
AgiBot А2 роботига иккита GPS модули, лидар ва инфрақизил узатгичлар ўрнатилган. Шу сабабли робот кундузи ва кечаси бирдек ҳаракатлана олади.
Сучжоудан 10 ноябр оқшомида чиққан робот Шанхайга 13 ноябр тонгида етиб борди. У аккумуляторни тезкор алмаштириш тизимига эгалиги учун бирон марта тўхтамади.
Синов давомида робот асфалт, плиткалар, кўприклар ва қияликлар, шунингдек, тунги ёритиш чекланган жойлардан юрди. Қайд этилишича, у бутун йўналиш бўйлаб йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилган.
«Сайр»дан сўнг робот яхши ҳолатда қолди. Шанхайда у журналистлар билан суҳбатлашиб, саёҳатни «унутилмас тажриба» деди ва ўзига «янги пойабзал» керак бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳазиллашди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter