Япония компанияси ўзбекистонлик ҳайдовчиларни ишга жалб қилади
Ўзбекистон ва Япония ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида янги лойиҳа бошланмоқда. Willer Express ҳамда Onodera User Run иштирокида ўзбекистонлик автобус ҳайдовчиларини тайёрлаш ва ишга жойлаштириш бўйича келишувга эришилди.
Уч томонлама келишув Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев, «Willer Express» раҳбари Hirayama Koji ва «Onodera User Run» вакили Kato Jun ўртасида имзоланди. Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда Япония учун автобус ҳайдовчиларини тайёрлаш тизими йўлга қўйилади. Кейинчалик улар Кун чиқар мамлакатда юқори даромадли иш ўринлари билан таъминланади.
Лойиҳа доирасида Тошкент шаҳрида махсус ўқув полигони барпо этилиши режалаштирилган. Ушбу марказда ҳайдовчилар халқаро стандартлар асосида тайёрланади. Машғулотлар амалий ва назарий босқичларни қамраб олади.
Амалиёт жараёнларини реал шароитга яқинлаштириш мақсадида Япониядан ўнг бошқарувли автобуслар олиб келинади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter