Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яқин ўн йилликда Ўзбекистонда аҳолининг доимий ўсиш суръати пасаяди

Яқин ўн йилликда Ўзбекистонда аҳолининг доимий ўсиш суръати пасаяди

2019-2024 йилларда мамлакат аҳолиси сони 33,3 миллион нафардан 37,5 миллион нафаргача ошди (ўртача йиллик ўсиш — 2 фоиз). 2040 йилга келиб бу ўсиш суръати йиллик 1,2 фоизгача пасайиши тахмин қилинмоқда.

Бу ҳақда Президентнинг  «Ўзбекистон Республикасида уй-жой ва ипотека бозорини барқарор ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони матнида гап боради.

Демографик прогнозларга кўра, аҳолининг доимий ўсиш суръати йиллик 1,7 фоиз бўлган ҳолда 2040 йилда аҳоли сони 49,5 миллион нафарга етади.

Ушбу даврда уй хўжаликларининг таркиби, аҳолининг ёш бўйича тузилиши ҳамда уй-жой ва ижтимоий инфратузилмага бўлган эҳтиёжи сезиларли даражада ўзгаради.

Жумладан, уй хўжалигининг ўртача таркиби 5 нафардан 4,7 нафаргача камайиб, уларнинг умумий сони 7,5 миллиондан 9,8 миллионгача кўпайиши натижасида ҳар йили камида 150-160 мингта янги уй-жой қурилиши талаб этилади. Мактаб ёшидаги болалар сони 2,6 миллион нафарга кўпайиб, бу 3 мингта мактаб қурилишини талаб қилади.

Шунингдек, талабалик ёшидаги ёшлар сони 1,2 миллион нафарга ортгани сабабли талабалар турар жойлари ва ижара уйларига эҳтиёж ортиши кутилмоқда. Меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 3 миллион нафарга кўпайиб, бу корпоратив ва хизмат уй-жойларига булган талабни ҳам кучайтиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг