Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон президенти Японияга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Японияга жўнаб кетди

Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Санаэ Такаичининг таклифига биноан 18 декабр куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Токиода бир қатор олий даражадаги учрашувлар ва тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон – Япония стратегик шериклиги ва кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш ҳамда кенгайтириш масалалари диққат марказида бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти давлат раҳбарларининг биринчи саммитида иштирок этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг