Нодирбек Ёқуббоев Жаҳон кубогини тўртинчи ўринда якунлади
Гоа (Ҳиндистон)да ўтказилаётган шахмат бўйича Жаҳон кубогида бронза медал эгаси аниқланди.
Афсуски, ҳамюртимиз Нодирбек Ёқуббоев россиялик Андрей Есипенкога имкониятни бой берди (0:2). Есипенко 2026 йилда ўтказиладиган жаҳон тожи учун даъвогарлар турнирига йўлланма олди. Ёқуббоев тўртинчи ўринни эгаллаб, 50 минг АҚШ долларига эга бўлди.
Ушбу турнирга йўлланмани қўлга киритган Жавоҳир Синдоров (Ўзбекистон) ва Вей Йи (Хитой) эса Гоадаги мусобақа ғолиблиги учун курашмоқда. Кеча томонлар дурангга имзо чекди, ғолибни бугун тай-брек партияларидан сўнг билиб оламиз.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter