Салоҳ Мисрнинг Африка кубогидаги имкониятини баҳолади
Миср терма жамоаси сардори Муҳаммад Салоҳ жамоасининг Африка кубогидаги имкониятлар ҳақида фикр билдирди.
«Менимча, биз фаворит эмасмиз. Жамоамизда ёш футболчилар кўп ва уларнинг аксарияти Миср чемпионатида ўйнайди. Биз шунчаки юртимиз учун курашяпмиз, қанчалик узоққа боришимизни эса вақт кўрсатади.
Бу ерда ҳар бир футболчи ўзини энг яхши томондан кўрсатишни хоҳлайди. Энди осон ўйинлар қолмади — жамоалар даражаси жуда яқин. Йигитларга энди 0:4 ёки 0:5 каби йирик ҳисобдаги мағлубиятларни деярли кўрмаётганимизни айтдим — бу кўп нарсадан далолат беради», — Салоҳнинг сўзларини келтирди RMC Sport.
Бугун, 10 январ куни чорак финалда Миср ва Кот-д'Ивуар терма жамоалари ўзаро баҳслашади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter