U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон – Эрон ўйинида ҳисоб очилмади
Саудия Арабистонида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги (U-23) давом этмоқда.
B гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ва Эрон миллий жамоалари ўйинида 0:0 ҳисобида дуранг қайд этилди.
Гуруҳдаги сўнгги учрашув олдидан Равшан Ҳайдаров жамоасининг очколари сони 4 тага етиб, 1-ўриндаги Жанубий Корея билан тенглашиб олди. Эрон — учинчи ўринда (2 очко).
13 январ куни ўзбекистонлик футболчилар жанубий кореялик тенгқурлари билан кейинги босқич масаласини ҳал қилувчи ўйинни ўтказади.
U-23 Осиё кубоги. 2-тур
Эрон U-23 – Ўзбекистон U-21 0:0


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter