«Қиёмат куни музлиги» Малдив ва Тинч океанидаги оролларни чўктириб юбориши мумкин
Мале — Малдив пойтахти
Антарктидадаги дунёнинг энг йирик айсберги парчаланишни бошлади. Ушбу жараён келтириб чиқарадиган занжирли реакция Тинч океанидаги оролларни, жумладан, сайёҳларнинг севимли маскани бўлган Малдивни ҳам сув остида қолдириши мумкин.
Бу ҳақда РФ академияси етакчи илмий ходими, иқлимшунос ва биофизик Алексей Карнаухов огоҳлантирмоқда.
«Агар «Қиёмат куни музлиги» деб аталувчи ушбу айсберг океанга қўшилиб кетса, сув сатҳи 50 сантиметрга кўтарилади. Сўнгра Антарктиданинг бошқа музликлари ҳам қўзғалиб, занжирли реакция бошланса, умумий кўтарилиш уч метрга етиши мумкин. Кўплаб орол давлатлари учун бу сўнгги ҳукм демакдир», — деди у.
Малдив оролларининг энг баланд нуқтаси тахминан икки метргача кўтарилган. Сув сатҳи уч метрга кўтарилганда, давлат ҳудуди шунчаки ғарқ бўлади. Шу билан бирга, Тинч океанида ўнлаб бундай орол-давлатлар бор.

2025 йилда A23a дунёдаги энг йирик айсберг эди, бироқ сентябрда ушбу мақомини йўқотди. 2026 йил апрелига келиб у майда бўлакларга бўлиниб кетгани ҳақида маълумот пайдо бўлди — айсберг 100 бараварга кичиклашди. Энди «Қиёмат куни музлиги»нинг тез суръатларда емирилиши олимларни хавотирга солмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter