Импорт телефонларни онлайн рўйхатдан ўтказиш учун илова ишга туширилди
Божхона қўмитаси декларацияларни тўлдириш учун махсус ахборот киосклари ўрнатилишини эълон қилди.
Ўзбекистонда импорт қилинган телефонни декларация қилишга мўлжалланган мобил илова ишга туширилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
“Йўловчи декларацияси” иловасига OneID орқали кирилганда, паспорт маълумотлари автоматик тўлдирилади. Фойдаланувчи ҳаракатланиш йўналишини (кириш ёки чиқиш) танлаши ҳамда ўзидаги валюта маблағлари ва товарларни кўрсатиши керак бўлади.
Алоҳида функция Ўзбекистонга олиб кирилаётган мобил телефонни декларация қилиш имконини беради. Иловада қурилманинг IMEI рақамини штрих-код сифатида сканерлаб киритиш мумкин.
Иловадан фойдаланиш учун чегара божхона постларида бепул Wi-Fi ҳудудлари ташкил этилади. Бундан ташқари, Божхона қўмитаси декларацияларни тўлдириш учун махсус ахборот киосклари ўрнатилишини эълон қилди.
Ҳозир илова Тошкент халқаро аэропортида синов режимида ишламоқда. 1 ноябрдан барча чегара пунктларида мобил декларацияни тўлдириш имконияти қўшилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter