Мобил операторларга интернетсиз тарифларни ҳам жорий этиш мажбурий бўлади
Ўзбекистонда мобил алоқа операторларига фақат овозли қўнғироқ ва SMS хизматларини ўз ичига олган тарифларни таклиф қилиш мажбурий бўлиши мумкин. Бу Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳукумат қарори лойиҳасида белгиланган.
Мазкур лойиҳага кўра, мазкур талаб телекоммуникация хизматларини тақдим этиш билан боғлиқ лицензия шартларига киритилиши режалаштирилмоқда. Яъни, операторлар фақат интернет трафиги билан боғланган тарифлардан ташқари, алоҳида оддий пакетларни ҳам тақдим этиши шарт бўлади.
Тушунтирилишича, ҳозирги тарифларнинг аксарияти интернетни ўз ичига олади. Бу эса айрим фойдаланувчилар учун ортиқча харажатларга сабаб бўлиб, танлов имкониятларини чекламоқда.
Лойиҳада яна бир муҳим талаб сифатида тариф номларига ойлик тўлов миқдорига мос рақамларни киритишни тақиқлаш таклиф этилган.
Адлия вазирлигига кўра, бу каби номлар абонентларни чалғитиши мумкин. Чунки тариф номи ва унинг реал нархи ўртасида фарқ юзага келиши ҳолатлари кузатилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter