Совуқ қурол учун янги жазо ва чекловлар жорий этилади
Ўзбекистонда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими янада такомиллаштирилди. Бу бўйича ЎРҚ–1133-сонли Қонун билан қатор қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган нормаларга кўра, совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни жамоат жойларида очиқ ҳолда олиб юриш учун жавобгарлик кучайтирилди.
Агар бундай ҳуқуқбузарлик аввал маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этилса, фуқароларга нисбатан жарима қўлланади.
Янги тартибга мувофиқ, совуқ қурол сифатида ишлатилиши мумкин бўлган ашёларни ноқонуний тарзда олиб юриш БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.
Қонун ҳужжатларида бундай ашёлардан касбий, спорт ёки хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари алоҳида кўрсатиб ўтилган.
Шунингдек, «Қурол тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиришлар билан болаларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсларга нисбатан қўшимча чекловлар жорий этилди.
Хусусан, бундай шахсларнинг фуқаровий қуролни сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқи ҳимоя ордери амал қилган даврда чекланади. Бу ҳолатда қурол ва унинг ўқ-дорилари ички ишлар органлари томонидан олиб қўйилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter