Xabarlar tezkor Telegram kanalimizda Obuna bo'lish ×

Олий суд раисига ўринбосар сайланди

Олий суд раисига ўринбосар сайланди

Фото: Судьялар олий кенгаши.

Бугун бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенати 12-ялпи мажлиси қарори билан Каландарова Маликахон Пирназаровна Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши хабар берди

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг доимий асосдаги аъзоси – Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг судьяси лавозимидан озод этилди.

Маликахон Каландарова фаолиятида назария ва амалиётни уйғун тарзда олиб бораётган тизимнинг фаол ва тажрибали вакиласи саналади.

У ўн уч йиллик судьялик тажрибасига эга. Юридик фанлари номзоди, доцент. Халқаро аёл судьялар ассоциацияси аъзоси.

Izohlar 0

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring