Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

AP: АҚШнинг Яқин Шарқдаги иттифоқчилари урушни тўхтатмасликни сўрамоқда

AP: АҚШнинг Яқин Шарқдаги иттифоқчилари урушни тўхтатмасликни сўрамоқда

Фото: Associated Press

Форс кўрфази давлатлари Эронга қарши урушни тўхтатмаслик ташаббуси билан чиқди. 

Associated Press (AP) агентлиги манбаларга асосланиб хабар беришича, АҚШнинг Яқин Шарқдаги иттифоқчилари президент Доналд Трампни Эрон режими қатъий мағлуб бўлмагунча ҳарбий операцияларни давом эттиришга чақирмоқда. 

Саудия Арабистони, БАА, Кувайт ва Баҳрайн расмийлари АҚШнинг Эронга қарши ҳужумларини Ислом Республикаси раҳбариятида ёки хатти-ҳаракатларида туб ўзгаришлар бўлмагунча тўхтатишини истамасликларини билдиришди. AP хабар беришича, Ўмон ва Қатар можарога дипломатик ечим топишга умид қилиб, давом этаётган ҳарбий ҳаракатларга қарши позицияда турибди. 

Бир манбага кўра, Саудия Арабистони ва БАА уруш ёқловчи коалицияга бошчилик қилмоқда. Манба агентликка Саудия расмийларининг Эроннинг ядровий дастури ҳали йўқ қилинмагани сабабли, ҳозирда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш қўшниларнинг хавфсизлигини таъминламайди, деб ҳисоблашини айтди. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Исроил 28 феврал куни Эронга ҳужум бошлаган эди. Бунга жавобан Теҳрон Исроилга ва Форс кўрфазидаги АҚШ базаларига ҳужум қилмоқда.

АҚШ президенти Доналд Трамп Эрондаги «янги ва жиддийроқ»  режим билан сулҳ тузиш бўйича музокаралар олиб бораётганини айтди. Оқ уй Вашингтон Теҳрон билан энергетика иншоотларига ҳужумларга мораторий қўйишнинг охирги муддати бўлган 6 апрелгача келишувга эришишга умид қилаётганини маълум қилди. The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, Доналд Трамп Ҳўрмуз бўғозини очмасдан Эрон билан урушни тугатишга тайёр.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг