Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Apple смартфонларни ётоқхонада қувватлантирмасликка чақирди

Apple смартфонларни ётоқхонада қувватлантирмасликка чақирди

UNILAND маълумотларига кўра, Apple фойдаланувчиларни смартфонларни ётоқда қувватлашдан сақланишга чақирди

Декабр ойи охирида Apple ўзининг қўллаб-қувватлаш саҳифасини янгилади, унда iPhone хавфсизлиги ҳақида маълумотлар мавжуд эди. Тавсияда смартфонни бир кечада зарядлаш хавфи ҳақида огоҳлантириш қўшилди. Хабарда адаптер ёки iPhone ёмон шамоллатиладиган жойга қўйилса, уларнинг қизиб кетиш хавфи борлиги айтилган. 

ОАВ журналистларининг тушунтиришича, Apple фойдаланувчиларни заряд олаётганда смартфонларини ётоқда ёки адёл ёки кийим остида қолдирмасликка чақиради. Акс ҳолда, смартфон қизиб кетиши ёки ҳатто ёниб кетиши мумкин.«Қурилма, қувват адаптери ёки симсиз зарядловчи устида ухламанг ёки уларни адёл, ёстиқ ёки тананинг остига қўйманг», дейилади эслатмада. 

Apple вакиллари шунингдек, iPhone уланган ҳолда қурилма ёки кабелдан узоқ фойдаланмасликни маслаҳат беришди. Хабарда бу ноқулайлик ёки ҳатто жароҳатларга олиб келиши мумкинлиги айтилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг