Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Барселонадан Ғазога 40 та кемадан иборат гуманитар флотилия йўл олди

Барселонадан Ғазога 40 та кемадан иборат гуманитар флотилия йўл олди

Испаниянинг Барселона шаҳридан Ғазо сектори томон янги гуманитар флотилия йўл олди. У 40 та, асосан елканли кемалардан иборат.

Об-ҳаво сабаб жўнаш бир неча кунга кечиктирилган. Ҳозирда флотилия Ўрта ер денгизи орқали ҳаракатланмоқда.

Кемаларда бир нечта давлатлардан келган юзлаб Фаластин тарафдорлари бор. Флотилия «Сумуд» деб номланган бўлиб, арабчада «матонат» ёки «сабот» маъносини англатади.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, йўл давомида яна 30 га яқин кема флотилияга қўшилиши кутилмоқда.

Лойиҳани Испаниядаги Greenpeace бўлими ва Open Arms қутқарув ташкилоти қўллаб-қувватламоқда.

Фаоллар икки асосий мақсадни – Ғазога гуманитар ёрдам етказиш ва Исроил сиёсатига нисбатан халқаро босимни кучайтиришни кўзламоқда.

Шунингдек, улар Ғазодаги гуманитар инқирозга жаҳон жамоатчилиги эътиборини яна қайтаришни мақсад қилган. Сўнгги пайтларда глобал эътибор Яқин Шарқдаги бошқа можаролар, жумладан Эрон билан боғлиқ вазиятга қаратилаётгани таъкидланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг