Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дуров WhatsApp’ни «тарихдаги энг катта алдовлардан бири» деб атади

Дуров WhatsApp’ни «тарихдаги энг катта алдовлардан бири» деб атади

Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров Meta компаниясига тегишли WhatsApp’ни кескин танқид қилди.

У ўзининг Telegram-каналида WhatsApp’нинг «шифрлаш» тизими хавфсизлигига шубҳа билан қарайди ва уни «тарихдаги энг катта алдовлардан бири» деб атайди. Дуровнинг таъкидлашича, бу хизмат миллиардлаб фойдаланувчиларни чалғитмоқда.

Унинг сўзларига кўра, WhatsApp фойдаланувчилар хабарларини ўқиши ва уларни учинчи томонлар билан бўлишиши мумкин. Дуров эса Telegram бундай амалиётни ҳеч қачон қўлламагани ва келажакда ҳам қўлламаслигини билдирди.

Постда у Meta’га қарши даъво ва шахсий хабарларга кириш имконияти ҳақидаги материал скриншотини ҳам келтирган.

Маълум қилинишича, Дуров аввал ҳам WhatsApp’ни танқид қилиб келган. У 2026 йил январ ойида ушбу мессенжер хавфсизлигига ишонишни кескин танқид қилган, 2022 йилда эса уни кузатув воситаси деб атаган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг