Эронни тош даврига қайтариб юборамиз — Трамп америкаликларга мурожаат қилди
Президент Доналд Трамп америкаликларга мурожаат қилиб, бир қатор баландпарвоз даъволарни илгари сурди. Хусусан, Эронга нисбатан кескин чоралар кўрилишини айтиб, Яқин Шарқдаги вазият бўйича бир қатор баёнотлар берди.
Трампнинг мурожаатидан асосий иқтибослар:
Яқин 2-3 ҳафта ичида биз Эронга жуда кучли зарба берамиз. Уларни ўзларига лойиқ бўлган жойга — тош даврига қайтарамиз.
АҚШ ҳарбий операцияни муваффақиятли ва якунига яқин деб ҳисоблайди.
Ҳозирги вақтда устувор вазифа дипломатия эмас, балки ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришдир.
Эрон энди Яқин Шарқ учун «хавф туғдирмайди».
АҚШда ёқилғи нархининг қисқа муддатли кўтарилиши Эроннинг ҳаракатлари билан боғлиқ, бироқ мамлакат иқтисодиёти бунга тайёр.
Эрон Европа ва АҚШгача етиб бориши мумкин эди. Улар имкон қадар кўпроқ қурол ишлаб чиқармоқчи бўлишди, биз эса бу қуролларни йўқ қилдик.
АҚШга Яқин Шарқ нефти керак эмас.
Ҳўрмуз бўғози билан боғлиқ вазият уруш тугаганидан кейин ҳал этилади.
Нефт олмоқчи бўлган давлатлар бўғоздаги хавфсизликни ўзлари таъминлашлари ёки нефтни АҚШдан сотиб олишлари керак.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter