Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исроил 15 нафар фаластинликнинг жасадини қайтарди

Исроил 15 нафар фаластинликнинг жасадини қайтарди

Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари Исроил ҳукумати томонидан яна 15 нафар фаластинликнинг жасади қайтарилганини маълум қилди. Бу ҳақда The Times of Israel манбаси хабар берган.

Айни пайтда, ўтган кечаси ҲАМАС Исроилга ҳалок бўлган исроиллик – гаровга олинган Мени Годарнинг жасадини топширгани маълум қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойидаги оташкесим келишуви доирасида ҲАМАС Ғазода ушлаб турилган барча 20 нафар тирик гаровдаги шахсни озод этган. Бу амал қарийб 2 минг нафар фаластинлик маҳкум ва қўлга олинганларни Исроил томонидан озод қилиниши эвазига амалга оширилган эди.

Исроил томони қайтарилган жасадлар рўйхати ёки уларнинг ўлим сабаблари ҳақида расмий маълумот бермаган. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса қайтарилган жасадлар орасида ўтмишдаги ҳарбий амалиётлар давомида ҳалок бўлган фуқаролар ҳам борлигини билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг