Исроил «Ҳизбуллоҳ»га қарши кучли зарбага тайёрланмоқда
Исроил бош вазири Нетаняҳу мамлакат армиясига Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» позицияларига «кучли зарба» бериш бўйича кўрсатма берди. Бу ҳақда ҳукумат канцелярияси маълум қилди.
Қарорга сабаб сифатида «Ҳизбуллоҳ» томонидан ўт очишни тўхтатиш келишуви бузилгани кўрсатилмоқда. Гуруҳ Исроилнинг шимолига ҳамда жанубий Ливанда жойлашган Исроил ҳарбий бўлинмаларига ракета ва дронлар орқали ҳужум қилган.
Сўнгги ҳодиса Исроил–Ливан йўналишидаги кескинлик яна кучайиб бораётганини англатади. «Ҳизбуллоҳ»нинг фаоллашуви ва Исроилнинг жавоб чоралари минтақада кенгроқ ҳарбий тўқнашув хавфини оширмоқда.
Шу билан бирга, жанубий Ливандаги ҳарбий ҳозирлик ва чегара ҳудудларидаги мунтазам тўқнашувлар вазиятни назоратдан чиқариши мумкин бўлган асосий омиллардан бири сифатида баҳоланмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter