«Мелисса» тўфони ярим миллион ямайкаликни электрсиз қолдирди
Ямайка оролида кучли «Мелисса» тўфони оқибатида 500 мингга яқин киши электр таъминотисиз қолди. Табиий офат мамлакатнинг жануби–ғарбий қисмига кириб, тошқинлар, ер кўчишлари ва катта вайронагарчиликларга сабаб бўлди.
Гидрометеорологлар маълумотига кўра, шамолнинг максимал тезлиги соатига 295 км соатгача етган. «Мелисса» Ямайка тарихида кузатилган энг кучли тўфон сифатида қайд этилди.
Мамлакат бош вазири Эндрю Холнесс мамлакатни фавқулодда ҳолатдаги офат зонаси деб эълон қилди. Ҳозирча жабрланувчилар ва зарар миқдори ҳақида аниқ маълумот берилмаган.
Тўфон Ямайкадан сўнг Куба ҳудудига етиб борди ва бу вақтда унинг кучи 5-дан 3-категорияга тушгани қайд этилди. Куба ҳукумати маълум қилишича, мамлакат бўйлаб 735 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган, айниқса Сантьяго-де-Куба провинциясида ёмғирлар натижасида тошқинлар юз берган.
Метеорологлар маълумотича, «Мелисса» эндиликда Багама ва Бермуд ороллари томон силжияпти. Тўфон йўлидаги мамлакатларга хавф даражаси юқори экани ҳақида огоҳлантириш берилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter