Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Николя Саркози қамоқда ўтган 20 куни ҳақида китоб ёзди

Николя Саркози қамоқда ўтган 20 куни ҳақида китоб ёзди

Фото: Reuters

Франциянинг собиқ президенти, 70 ёшли Николя Саркози қамоқда ўтган 20 куни ҳақида ёзган китоби нашр этилганини эълон қилди.

«Қамоқхонада томоша қиладиган ва шуғулланадиган ҳеч нарса йўқ. Жуда кўп нарсаларни эшитиш мумкин бўлган Ла-Санта қамоқхонасида сукунат нималигини унутдим», — китобдан иқтибос келтирилади «Фаяр» нашриёти матбуот релизида.

Саркози ёзишича, қамоқхонадаги шовқин ҳеч қачон тўхтамайди. У қамоқдаги ҳаётни саҳрога ўхшатди, бу ерда ҳаёт учун чинакам кураш кетади.

«Николя Саркози: Маҳкумнинг кундалиги» деб номланган китоб 10 декабрда сотувга чиқарилади. Китоб 216 саҳифадан иборат, Саркози қамоқхонада ўтказган ҳар бир куни учун 11 га яқин саҳифа ажратган.

Маълумот учун: 2025 йилнинг 10 ноябр куни Париж апелляция суди Франция собиқ президенти Николя Саркози адвокатларининг далилларини маъқуллаб, уни озод қилиш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантирди. 21 октябрдан буён Ла-Санта қамоқхонасида сақланаётган сиёсатчи эндиликда суд назоратига олинди. Франция бош прокуратураси суд қарорига эътироз билдирмади.

Эслатиб ўтамиз, Олий суд 27 йил ва уч ой муддатга озодликдан маҳрум қилган Бразилия собиқ президенти — 70 ёшли Жаир Болсонару бугун мамлакат федерал полицияси томонидан ҳибсга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг