Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Олмаота – Тошкент» йўналишида ҳар кунлик поезд қатнови йўлга қўйилади

«Олмаота – Тошкент» йўналишида ҳар кунлик поезд қатнови йўлга қўйилади

2025 йил 14 декабрдан бошлаб Қозоғистоннинг «Йўловчи ташиш» компанияси «Олмаота – Тошкент» йўналишида ҳар кунлик «Talgo» поезди қатновини йўлга қўяди.

Янги жадвал орқали кунига 400 дан ортиқ йўловчи ташиш имкони яратилади.

Йўналишда юқори даражадаги қулайликка эга Talgo составлари ҳаракат қилади. Ҳар кунлик қатновлар йўловчилар учун барқарор ҳаракатни таъминлаб, сафарларни янада қулай ва мослашувчан тарзда режалаштириш имконини беради.

Ҳар кунлик қатновнинг жорий этилиши Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш, туризм оқимини ошириш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги маданий ва ишбилармонлик ришталарини янада ривожлантиришни мақсад қилади.

Келгуси қиш мавсумида бошқа йўналишларда ҳам поездлар ҳаракат жадвалида қўшимча ўзгаришлар киритиш режалаштирилган.

Чипталарни расмий веб-сайт – bilet.railways.kz орқали ёки темир йўл вокзалларидаги билет кассаларида сотиб олиш мумкин. Поезд ҳаракати ҳақидаги маълумотни онлайн таблода — tablo-railways.kz сайтида кўриш мумкин.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг