Покистон собиқ бош вазири Имрон Хоннинг ўлими ҳақида хабарлар тарқалди
Покистон ва Афғонистон ижтимоий тармоқларида мамлакатнинг собиқ бош вазири Имрон Хон қамоқда ўлдирилган бўлиши мумкин, деган тасдиқланмаган хабарлар тарқалмоқда. Бу ҳақда ўзини «Балучистон Ташқи ишлар вазирлиги» деб таништирган аккаунт ва бир нечта норасмий манбалар даъво қилган. Аммо даъволарни тасдиқловчи ҳеч қандай расмий маълумот йўқ, Покистон ҳукуматидан эса бу масала бўйича изоҳ берилмаган.
Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган хабарларда иддао қилинишича, Покистон разведка хизмати (ISI) ва армия қўмондони Осим Мунир гўёки Хонни қамоқда ўлдирган. Манбалар буни номаълум – «ички маълумотларга» таяниб ёзган.
Бироқ ушбу маълумотларни мустақил равишда ҳеч ким тасдиқлагани йўқ. Хатто PTI (Pakistan Tehreek-e-Insaf) партияси, Хоннинг адвокатлари ва қариндошлари ҳам бу ҳақда ҳеч қандай маълумотга эга эмасликларини билдирган.
India TV, шу жумладан бир қатор Покистон нашрлари ҳам бу хабарларни текширишга ҳаракат қилган, аммо ҳеч қандай тасдиқ топмаганини маълум қилган.
Adiala қамоқхонаси олдида катта одамлар тўпланиб, Хоннинг аҳволи ҳақида маълумот олишга уринган. Интернетда тарқалган видеоларда Хоннинг уч аёли – Нурин Хон, Алема Хон ва Узма Хон қамоқхонага киришга рухсат берилмаётгани кўринади.
Улар полиция томонидан ичкарига қўйилмаганидан сўнг ижтимоий тармоқдаги гумонлар янада ошган.
Журналистлар, ҳуқуқшунослар ва Хоннинг тарафдорлари расмий изоҳ ва мустақил текширув талаб қилмоқда.
Маълумот учун, Имрон Хон 2023 йил августидан бери Adiala қамоқхонасида сақланмоқда. Охирги бир неча ой давомида ҳам оила аъзолари, ҳам партия етакчилари билан учрашувлар деярли чекланган.
Покистон ҳукумати бундай чекловлар бўйича расмий тушунтириш бермаган, аммо Хон томонидан билдирилишича, армия турма маъмуриятига тўғридан-тўғри кўрсатма бериб, унинг ташқи дунё билан алоқаларини чекламоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter