Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Қамоқ — курорт эмас»: Садир Жапаров салкам 4,5 йиллик ўтмишини эслади

«Қамоқ — курорт эмас»: Садир Жапаров салкам 4,5 йиллик ўтмишини эслади

Қирғизистон президенти Садир Жапаров тергов изолятори (СИЗО) яйраб ўтирадиган жой эмаслигини таъкидлади. Унга тергов изоляторларидаги шароитлар устидан арз келиб тушганди, деб ёзмоқда 24.kg.

«Тергов изолятори — курорт эмас, шунинг учун ҳам тергов изолятори», — деди Жапаров.

Президентнинг таъкидлашича, тергов изоляторида иситиш печидан фойдаланишга рухсат берилмайди, аммо муассаса тўлиқ давлат бюджетидан истилади ва электр билан таъминланади. Электр харажатлари солиқ тўловчиларнинг ҳисобидан қопланади.

«Мен ўзим икки марта тергов изоляторида ўтирганман. Биринчисида — 9 ой, иккинчисида — 3,5 йил. Мен шикоят қилдимми? Йўқ, чидадим, чунки бу тергов изолятори», — дея ўтмишини эслади Садир Жапаров.

Унинг айтишича, сўнгги йилларда пенитенциар тизимида шароитлар анча яхшиланган.

«Илгари одамлар қамоқда бузиларди, энди эса тузалишмоқда. Ҳозир маҳкумларга уч маҳал бепул овқат берилади, кийим бепул, қиш ва ёз учун бир хил форма. Улар ишлаб, пул топишяпти, ҳатто айримлари уйларига пул жўнатишяпти», — деди Қирғизистон президенти.

Қамоқдаги шароит ҳамма учун бир хил, деди у хулоса қилиб.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг