Қирғизистон АҚШ фуқаролари учун визасиз режимни қайта кўриб чиқиши мумкин
Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эдиль Байсалов АҚШ фуқаролари учун амалдаги визасиз режимни қайта кўриб чиқиш зарурлигини билдирди. У бу ҳақда X ижтимоий тармоғида ёзди.
«Кеча АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган янги виза талабларидан сўнг, АҚШ фуқаролари учун визасиз режимни қайта кўриб чиқиш ташаббусини кўтаришимиз керак, деб ҳисоблайман», – деди Байсалов.
Унинг таъкидлашича, виза сиёсати – паритет (тенглик) ва ўзаро ҳурмат масаласидир.
«Агар фуқароларимиз учун бундай юқори тўсиқлар жорий этилса, ҳеч нарса бўлмагандай муносабатда бўлишимиз мумкин эмас», – дея қўшимча қилди расмий.
Эслатиб ўтамиз, янги талабларга кўра, Қирғизистон фуқаролари АҚШ визасига ариза топширишда 15 минг долларгача визавий гаров пули киритишлари шарт. Шу билан бирга, ушбу гаров визанинг берилишини кафолатламайди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter