Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рим папаси хорижга илк сафарини Туркиядан бошлади

Рим папаси хорижга илк сафарини Туркиядан бошлади

Фото: Reuters

Рим папаси Лев XIV хорижга илк сафари доирасида Туркияга жўнади, деб хабар берди Reuters.

Америкалик илк папа бугунги кунда кўпчилик насронийлар эътиқодининг асоси сифатида сақланиб қолган Никея (ҳозирги Изник) шаҳрида бўлиб ўтган соборнинг 1700 йиллигини нишонлаш учун хорижий саёҳатини Туркиядан бошлади, дейилади хабарда.

Рим папаси Туркияда уч кун туради ва Ливанга йўл олади. Унинг илк хорижий нутқлари ва маданий объектларга ташрифи жаҳон оммавий ахборот воситалари диққат марказида бўлади.

«Бу жуда муҳим сафар, чунки биз Левнинг геосиёсий қарашлари ҳақида ҳали кўп нарса билмаймиз. Янги папа ўз қарашларини очиқлаши учун бу биринчи катта имкониятдир», — деди италиялик Ватикан бўйича тадқиқотчи Массимо Фажиоли.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг