Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия аскарлари Эстония ҳудудига киргани аниқланди

Россия аскарлари Эстония ҳудудига киргани аниқланди

Фото: Обозревател.

ERR агентлиги Эстония ички ишлар вазири Игор Тарога таяниб хабар беришича, 17 декабр куни эрталаб уч нафар Россия чегарачиси мамлакат шарқидаги Эстония ҳудудига кириб келган

Воқеа видеога олинган, деди Таро. Эстония полицияси ва чегара қўриқлаш кенгаши (ППА) маълумотларига кўра, Россия чегарачилари Нарва дарёси бўйлаб қисман Эстонияда, қисман эса Россия ҳудудида жойлашган Васкнарва портига етиб келишган. Улар кемадан тушиб, ҳудуд бўйлаб юришган, чегара чизиғини кесиб ўтишган. Кейин улар қайиққа ўтириб, Россия қирғоғига йўл олишган

Bloomberg агентлиги Эстония расмийларига таяниб хабар беришича, чегарачилар мамлакатда тахминан 20 дақиқа қолишган. Таро чегара қоидабузарлари ўз вақтида қўлга олинмаганини айтди:«Биз уларни Россия ҳудудининг чуқурроқ қисмига таъқиб қилиш имкониятига эга эмасмиз». 

Россия чегарачиларининг мақсади номаълум, деб таъкидлади Эстония Ички ишлар вазирлиги раҳбари. У икки мамлакат вакиллари ўртасида 18 декабр куни учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилганини ва Таллин Москванинг тушунтиришини кутаётганини эълон қилди. ERR хабар беришича, Эстония Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчихонасининг муваққат ишлар вакилини чақиртиради. 

Декабр ойининг ўрталарида Эстония Болтиқбўйи давлатлари ўзларини потенциал ҳужумлардан ҳимоя қилиш учун фойдаланмоқчи бўлган «Болтиқбўйи мудофаа чизиғи» лойиҳаси доирасида Россия билан жануби-шарқий чегарада биринчи темир-бетон бункерларни ўрнатишни бошлади. Россия президенти Владимир Путин бир неча бор Россиянинг НАТО мамлакатлари билан жанг қилишдан на геосиёсий, на иқтисодий, на сиёсий, на ҳарбий манфаатдор эмаслигини таъкидлаган. Декабр ойи бошида у Россиянинг Европа билан урушиш ниятида эмаслигини, аммо агар шундай бўлса, Москва  тайёр эканлигини айтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг