Россия бензин экспортига қўйилган тақиқни йил охиригача узайтирди
Россия ҳукумати бензин экспортига қўйилган чекловларни 2026 йил охиригача узайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири ўринбосари Александр Новак маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, қарор ички бозорни етарли миқдорда ёқилғи билан таъминлаш мақсадида қабул қилинган. Кейинги ойларда нефтьни қайта ишлаш заводлари ва нефть инфратузилмаси объектларига уюштирилган ҳужумлар ортидан мамлакатда ёқилғи тақчиллиги юзага келган.
Аввал амалда бўлган бензин экспортига чекловлар 31 июлгача белгиланган эди. Бир қатор Россия ҳудудларида бензин ва дизель ёқилғисини сотишга нисбатан меъёрлаштириш чоралари ҳам жорий этилган.
Александр Новакнинг таъкидлашича, ички бозордаги вазият барқарорлашгач, дизель ёқилғиси экспорти қайта тикланади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter