Санкт-Петербургда онасининг қотилига айланган 13 ёшли қиз ушланди
Санкт-Петербургда 13 ёшли қиз онасини пичоқлаб ўлдирганликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда РИA Новости ҳуқуқ-нигоҳ органларига таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса 26 ноябрь куни Ковалевская кўчасидаги хонадонда содир бўлган. 1978 йилда туғилган аёлнинг жасади бўйин соҳасида пичоқда етказилган тан жароҳати билан топилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари хабар қилишича, 13 ёшли қиз ҳозирда тергов ҳаракатлари учун олиб кетилган ва у содир этилган жиноятда айбини тан олган. Тергов маълумотларига кўра, она ва қиз уйда ёлғиз яшаб келган. Отаси такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган ва ҳодиса кечаси уйда бўлмаган.
Ҳодиса сабаблари ва воқеа қандай кечгани ҳозирча аниқланмоқда.
Санкт-Петербург шаҳар бўйича Тергов қўмитаси аёл ўлими юзасидан Жиноят кодексининг 105-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатган. Терговчилар ҳодиса жойини кўздан кечирган, зарур экспертизалар тайинланган.
Ҳозирда қизнинг ҳуқуқий мақоми, у билан боғлиқ процессуал чоралар ҳамда воқеанинг аниқ сабаблари ўрганилмоқда. Ёшга доир сабаблар туфайли тергов маълумотлари тўлиқ ошкор этилмаяпти.
Айрим манбалар қиз онасининг жасадини яшириш учун уйга ўт қўйгани ва аёлнинг жасадини маҳаллий ўт ўчирувчилар бригадаси топганини ёзмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter