Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

G7 музлатилган Россия активларидан Украинага 31 млрд евро ўтказди

G7 музлатилган Россия активларидан Украинага 31 млрд евро ўтказди

G7 мамлакатлари музлатилган Россия активларини қайта инвестициялашдан тушган маблағлар ҳисобига Украинага қарийб 31 миллиард евро миқдорида кредит ўтказдилар.

Бу ҳақда Европа Парламенти сессиясида Европа иқтисодиёти бўйича комиссари Валдис Домбровскис маълум қилди. 

Домбровскис G7 Европа Иттифоқи ташаббуси билан 2024 йилда умумий қиймати 45 миллиард евро бўлган кредит линиясини қабул қилганини эслатди. "Украина аллақачон 30,9 миллиард евро, жумладан, Европа Иттифоқи мамлакатларидан 18,1 миллиард евро олган", деди комиссар. 

ТАСС агентлигининг фикрича, Домбровскис Европа Комиссияси активларни музлатишдан чиқариш ёки маблағларни ҳеч кимга ўтказишни кўриб чиқмаётганини аниқ айтган.

Кредитларни сўндириш 2042 йилгача давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг