Трамп яқин орада Путин билан учрашмайди: сабаб аниқ

Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Доналд Трамп ўртасидаги саммитга тайёргарлик ҳозирда тўхтаб қолган, деб ёзади NBC мухбири Гаррет Хаке Оқ уй расмийси ва АҚШнинг бошқа бир қанча ОАВларига асосланиб.
Мухбирнинг манбасига кўра, Америка раҳбари ҳозирча томонлар келишув бўйича олдинга силжишга тайёрлигини кўрмаяпти.
“Давлат котиби Рубио ва ташқи ишлар вазири Лавров ўртасидаги биринчи телефон қўнғироғи “самарали” бўлди, бироқ президентнинг фикрича, ҳар икки томон ҳам ҳозир олдинга силжишни оқлаш учун музокараларга етарлича тайёр эмас”, — деб ёзди NBC мухбири Х ижтимоий медиа платформасида.
Кеча, 20 октябр куни Сергей Лавров ва Марко Рубио телефон орқали мулоқот қилишди. Улар, жумладан, Владимир Путин ва Доналд Трампнинг иккинчи учрашувига тайёргарликни муҳокама қилишди. Reuterz агентлиги Сергей Лавров ва Марко Рубионинг 23 октябрь куни учрашиши мумкинлиги ҳақида хабар берди. CNN бугун эрталаб Лавров ва Рубио ўртасидаги учрашув ҳозирча қолдирилгани ҳақида хабар берди. Телеканал манбасига кўра, Оқ уй Россиянинг Украинадаги ҳарбий можарони ҳал қилиш бўйича позициясида ҳеч қандай ўзгариш сезмаган.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 21 октябр куни музокаралар якунида томонлар алоқаларни давом эттиришга келишиб олганини маълум қилди.
Владимир Путин ва Доналд Трамп яқин икки ҳафта ичида учрашишга тайёрлигини муҳокама қилди. Музокаралар ўтказилиши мумкин бўлган жой сифатида Будапешт тилга олинди. Аввалроқ Кремл Россия ва АҚШ ўртасида кенг кўламли саммитга тайёргарлик бошланганини маълум қилганди. Бироқ Кремл матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, томонлар ҳозирча икки президентнинг иккинчи учрашувининг аниқ саналари бўйича келишмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter