Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вазият жиддийлашмоқдами? АҚШ яна Россияга алоқадор танкерни ушлади

Вазият жиддийлашмоқдами? АҚШ яна Россияга алоқадор танкерни ушлади

АҚШ Соҳил хавфсизлик хизмати ходимлари Кариб денгизида, Тринидад ва Тобаго қирғоқларида «Олина» нефт танкерини қўлга олдилар деб хабар берди The Wall Street Journal АҚШ расмийларига таяниб.

WSJ хабарига кўра, танкер АҚШ санкциялари остида бўлган пайтда Россия нефтини ноқонуний ташиб юрган. Бу сафар кема Венесуэладан йўлга чиққан эди. Танкер илгари «Минерва М» номи билан танилган эди.

Бу АҚШ томонидан сўнгги ҳафталарда Венесуэладан нефть экспортини назорат қилиш операцияси доирасида мусодара қилинган бешинчи кема. 7 январ куни бортида россияликлар бўлган Маринера танкери ҳам халқаро сувларда мусодара қилинди. АҚШ расмийлари унинг санкцияларга қарамай, Венесуэла ва Эронга Россия нефтьини ташиб юрганига ишонишади.

Бугун АҚШ президенти Доналд Трамп кема экипажидан икки нафар Россия фуқаросини озод қилишга рухсат берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг