Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ё сулҳ, ёки Исроил орқали уруш» – АҚШ Ливан бўйича танлов қилиши керак

«Ё сулҳ, ёки Исроил орқали уруш» – АҚШ Ливан бўйича танлов қилиши керак

АҚШ президенти Дональд Трамп ижтимоий тармоқда баёнот бериб, АҚШ ҳарбий кучлари Эрон атрофида «реал келишув» тўлиқ бажарилмагунча қолишини маълум қилди. У келишув бузилса, янада кенг кўламли можаро юзага келиши мумкинлигини таъкидлади.

Шу билан бирга, Ливанда Исроил зарбалари оқибатида бир кунда камида 254 киши ҳалок бўлди, 1 165 дан ортиқ одам жароҳат олди. Мамлакатда мотам куни эълон қилинди.

Ливан бош вазири Наваф Салом барча сиёсий ва дипломатик имкониятларни ишга солиб, ҳужумларни тўхтатишга ҳаракат қилаётганини билдирди.

«Исроил тинч аҳоли зич жойлашган ҳудудларга ҳужум қилиб, ҳимоясиз одамларни ўлдирмоқда.

Ливан барча дўстларини мавжуд имкониятлар орқали бу тажовузни тўхтатишга ёрдам беришга чақиради», – дейди Салом Исроилни халқаро гуманитар ҳуқуқ нормаларини бутунлай менсимасликда айблаб.

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Ливан АҚШ–Эрон ўртасидаги сулҳ келишувига киритилмаганини айтди. АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс ҳам «бундай ваъда бермаганмиз» дея таъкидлади.

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи эса АҚШ Ливан бўйича танлов олдида эканини билдириб, «ё сулҳ, ёки Исроил орқали уруш» деган позицияни илгари сурди.

Шунингдек, Ливан соғлиқни сақлаш вазири Ракан Носириддин халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўради, чунки тиббиёт тизими оммавий жабрланганларга хизмат кўрсатишда қийналмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг