Зеленский: Россияда бензин танқислиги кузатиляпти

Украина президенти Владимир Зеленский 8 октябрь куни қилган мурожаатида Россиядаги ёқилғи бозорида жиддий танқислик кузатилаётганини маълум қилди.
«Бизга келган маълумотларга кўра, Россияда ёқилғи – хусусан, бензин танқислиги 20 фоизга яқинлашди. Улар захирадаги дизель ёқилғисини ҳам ишлата бошлади», – деди Зеленский ўз чиқишида.
Унинг сўзларига кўра, Украина томони Россия ҳукуматига бир неча бор урушни тугатиш ёки камида вақтинча оташкесимга эришишни таклиф этган, аммо Путин барча таклифларни рад этган.
«Шу сабабдан Россия урушнинг ҳақиқий нархини ҳис этиши адолатли бўлади», – деб қўшимча қилди Зеленский.
Украина ҳарбийлари сўнгги ойларда Россия ҳудудидаги энергетик объектларга, айниқса нефтни қайта ишлаш заводларига узоқ масофали зарбалар бериб келмоқда.
Бу ҳужумлар натижасида Россиянинг қатор минтақаларида ёқилғи таъминоти издан чиққан.
Нефть ва ёқилғи таъминотидаги бу узилишлар Россия иқтисоди учун жиддий хавф туғдиради.
Бензин танқислиги ички бозорда инфляцияни тезлаштириши, айниқса қиш мавсуми арафасида транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига босимни кучайтириши мумкин.
Зеленский таъкидлашича, Украина ҳужумлари орқали «агрессор иқтисодий босимни янада кучли ҳис қила бошлаган» ва Украина армияси «анча аниқроқ ва самарали зарбалар бериш даражасига етган».
Манба: t.me
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter