Chery гибриди 1100+ км масофани қайта қувватлашсиз босиб ўтди
Кўп ҳолларда гибрид автомобилларнинг эълон қилинган йўл босиш захира масофаси амалдаги рақамларга мос келмайди — чунки лаборатория синовлари реал йўл ва иқлим шароитларидан узоқ бўлган, ҳар жиҳатдан мукаммал ҳолатда ўтказилади. Шу сабабли Chery Uzbekistan жамоаси Arrizo 8 Hybrid'ни табиий фойдаланиш муҳитида синовдан ўтказишга қарор қилди.

Катта тест-драйв давомида автомобил Тошкентдан Урганчгача бўлган бутун йўлни қайта қувватланмасдан ва тўла бир бак ёнилғида босиб ўтди. Йўл Жиззах, Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари, жумладан, шаҳар тирбандликлари, қоронғилик ва турли хил йўл қопламалари орқали кечди.
Сафар давомида автомобилнинг барча тизимлари — иқлим назорати, мультимедиа, чироқ ва ўриндиқлар вентиляция тизими ишга туширилди. Бу лаборатория синовлари эмас, балки гибриднинг имкониятларини кундалик саёҳатларга имкон қадар яқин режимларда синаб кўриш эди. Бунда батарея Ўзбекистон иқлими учун айниқса муҳим бўлган юқори ҳарорат ва узоқ муддатли юкламаларда ҳам барқарор ишлашини таъминлади.
«Биз одатдаги режимда, яъни ҳаётдагидек ҳаракатландик: шаҳарларда тўхтадик, тирбандликларда турдик, автомобилнинг барча функцияларидан фойдаландик. Шундай бўлсада, 1100 километрдан ортиқ масофани босиб ўтдик», — дейди Uzcars журналистлар жамоасидан иборат бўлган тест-драйв иштирокчилари.

Дастлабки йўналиш режаси бўйича блогер ва журналистлар Урганчга етиб олишни мақсад қилган эди. Аммо қурилма панелида ҳамон ёқилғи ва қувват захираси мавжудлигини кўрган иштирокчилар саёҳатни Хивагача узайтиришга қарор қилдилар. Сўнгра блогер ва журналистлар яна Урганчга қайтиб, янги Chery дилерлик маркази очилишида иштирок этишди. Шундан кейин ҳам ёнилғи бакида етарли миқдорда ёқилғи қолган эди — иштирокчиларнинг сўзларига кўра: «қувват эҳтимол, Нукусгача ҳам етарди».
– Автомобил аъло даражадаги бошқарув ва равон ҳаракатланишни намойиш этди. Ўртача бирликдаги «подвеска» йўлларимиз учун айни муддао бўлди. Қўшимчасига – тезкор газ тепкиси ва симсиз CarPlay функциялари саёҳатни янада қулай қилди, — деди автоблогер Камран Аҳмедов (NetralkaTV).

347 кучланишли гибрид тизим ишончли тезланишни таъминлайди, тормоз рекуперацияси эса энергияни тежашга ёрдам беради. Батарея қуввати 20 фоиздан камайганда бензинли двигател динамик йўқотишларсиз ва энс паст шовқин даражасида равон тарзда ишга тушади.
Chery Uzbekistan продукт-менежери қуйидагиларни қайд этди:
«Атмосферали двигателларга эга гибридларнинг аксариятида батарея қуввати тугаганидан кейин қувват йўқолиши сезилади. Chery билан боғлиқ ҳолатда эса барчаси бошқача — 1.5L Turbo PHEV турбо мотор туфайли автомобил паст қувватланишда ҳам бир хил динамикани сақлаб қолади. Бунда, битта бакда йўл босиш захира масофаси 1400 км гача етади, 80 фоизгача қувватлаш эса атиги 19 дақиқа давом этади. Ўртача ёнилғи сарфи 100 км учун тахминан 3,9 литрни ташкил қилади».

Arrizo 8 Hybrid'да максимал даражадаги технологик имкониятлар: симсиз CarPlay, 12 та динамикка эга аудио тизим, калитсиз эшикларни очиш тизими ва ADAS интеллектуал ёрдамчилар мавжуд. Буларнинг барчаси сафарни нафақат тежамкор, балки қулай қилади.
Chery Arrizo 8 Hybrid — Ўзбекистонда тақдим этилган Chery'нинг биринчи гибрид моделидир. Уни маҳаллий шароитларга мослаштириш жараёни деярли бир йил давом этди. Chery муҳандислари автомобил мамлакатнинг иқлим ва йўл шароитларига тўлиқ тайёр бўлиши учун куч қурилмаси, «подвеска», электроника ва батареяни совутиш тизимлари созламаларини пухта ишлаб чиқдилар.
Халқаро бозорда Arrizo 8 Hybrid бренднинг флагман модели ҳисобланади ва Chery компаниясининг гибрид технологиялар соҳасидаги кўп йиллик тадқиқотлари ва ишланмалари натижасидир.
Тест-драйв Chery Arrizo 8 Hybrid Ўзбекистон иқлими ва йўлларига тўлиқ мослашганини тасдиқлади. У юқори тезликдаги йўл трассаларида ҳам, шаҳар шароитида ҳам ўзини ишончли тутади, энергия самарадорлиги, қувват ва бизнес-класс қулайлигини бирлаштиради.
Тест-драйвни ўз кўзи билан кўрмоқчи бўлганлар иштирокчиларнинг шарҳлари билан танишиб олишлари мумкин:
Ўзбек тилидаги tuninghouse шарҳи — https://youtu.be/8xakhAxN5n8?si=CibPYMI2sgdEfpOz
Рус тилидаги NetralkaTV шарҳи — https://youtu.be/uW3VJK-5nRo?si=1LuLVWxxGogZSR0C
Ўзбек тилидаги Uzcars шарҳи — https://youtu.be/3KW1UeEFbjo?si=iBzhj76q3bB6WR4o
Chery автомобил брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан тақдим этилган Chery автомобилларининг хусусиятлари ва нархлари билан cheryauto.uz сайтида танишиш мумкин.
Chery Uzbekistan расмий саҳифалари:
Доимий алоқа телефони: +998 71 276 55 55


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter