Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тиббий жиҳозларнинг клиник тадқиқотларини ўтказиш тартиби белгиланди

Тиббий жиҳозларнинг клиник тадқиқотларини ўтказиш тартиби белгиланди

Иллюстратив фото

«Тиббий жиҳозларнинг клиник тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги»ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низомга кўра, қуйидаги тиббий жиҳозлар клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказилади, жумладан:

  • хавфсизлик классификацияси бўйича I синфга мансуб тиббий жиҳозлар;
  • Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан қайта малакаланган (prequalification), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда рўйхатдан ўтказиладиган «In vitro» ташхис тиббий жиҳозлари;
  • Ўзбекистон Республикасида клиник тадқиқотлари олдин ўтказилган тиббий жиҳозлар.

Клиник тадқиқотларни ўтказиш тўғрисидаги қарор Марказ тавсияси асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган Экспертлар кенгаши томонидан қабул қилинади.

Клиник тадқиқотлар тиббий жиҳознинг хавфсизлик даражасига кўра камида 20 нафар клиник тадқиқот субъекти жалб этилган ҳолда ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг