Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент вилояти ҳокимлиги ходими жиноят устида қўлга тушди

Тошкент вилояти ҳокимлиги ходими жиноят устида қўлга тушди

Тошкент вилоятида «Ягона буюртмачи хизмати» ДМ бош юрисконсультига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг декабрь ойида Тошкент вилоятининг Бекобод туманида фойдаланишга топширилган янги мактабгача таълим ташкилоти биноси бўйича прокуратура томонидан қурилишга оид текширув ишлари олиб борилганда, 176 млн сўмлик камомад аниқланади ва қурилишни амалга оширган МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳужжатли тафтиш текшируви тайинланади.

Бундан бохабар бўлган, Тошкент вилояти ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати” давлат муассасаси бош юрисконсульти ўзининг мансабдор танишлари орқали тафтиш текшируви натижаларини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига МЧЖ раҳбаридан 8400 АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда бош юристконсульт келишилган пул маблағини олган вақтида ушланди.

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг