Ўзбекистон ташқи қарзининг жорий ҳолати 36,4 млрд долларни ташкил этяпти
Давлат қарзи қолдиғи 2025 йилнинг 1 июл ҳолатига 43,4 млрд АҚШ долларини (шундан, давлат ташқи қарзи – 36,4 млрд АҚШ долл, давлат ички қарзи – 7 млрд АҚШ долл) ёки ЯИМга нисбатан 34,2 фоизни ташкил этди.
ХВЖ томонидан 2025 йил июн ойида эълон қилинган IV модда ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг давлат қарзига хизмат кўрсатиш салоҳияти юқори даражада, давлат қарзи билан боғлиқ хатарлар паст даражада баҳоланган.
Давлат ташқи қарзи қолдиғи 2025 йил 1 июлда йил бошига нисбатан 2 687,5 млн АҚШ долларига кўпайиб, 36,4 млрд АҚШ долларини ёки ЯИМга нисбатан 28,7 фоизни ташкил этган.
Шундан:
- Ўзбекистон Республикаси номидан жалб қилинган ташқи қарз – 31,2 млрд АҚШ долларини ёки давлат ташқи қарзининг 85,7 фоизини;
- Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб қилинган ташқи қарз – 5,2 млрд АҚШ долларини ёки давлат ташқи қарзининг 14,3 фоизини ташкил этади.
Давлат ички қарзи қолдиғи эса 2025 йилнинг 1 июл ҳолатига 7 млрд АҚШ долларини (2025 йил бошида 6,5 млрд АҚШ доллари) ёки ЯИМга нисбатан 5,5 фоизни ташкил этган.
Шундан:
- Давлат ғазначилик облигациялари – 45,1 трлн сўм;
- Давлат кафолатлаган ва ички мажбуриятлар бўйича Давлат бюджетидан қайтариладиган қарз – 3,4 млрд АҚШдолларини ташкил этади.
Қайд этилишича, давлат қарзининг асосий қисми, яъни 93 фоизи бир йилдан ортиқ муддатда сўндириладиган узоқ муддатли ҳисобланади.
Ўрта муддатли истиқбол учун макроиқтисодий прогнозлар, тармоқларни ривожлантириш дастурлари ва стратегияларида белгиланган мақсадли кўрсаткичларга асосланган кўп сценарийли таҳлилларга кўра, давлат қарзи ЯИМга нисбатан 2025-2028 йилларда 35 фоиз атрофида шаклланиши прогноз қилинмоқда.
Манба: api.mf.uz


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter