Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

8 мингдан ортиқ етим болаларга 500 долларлик омонат маблағлари тақдим этилди

8 мингдан ортиқ етим болаларга 500 долларлик омонат маблағлари тақдим этилди

Янги йил байрами муносабати билан ташкил қилинаётган Президент арчаси доирасида 17 ёшгача бўлган 8 минг нафардан ортиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳар бири учун омонат депозит ҳисоб рақамлари очилиб, давлат томонидан 500 АҚШ доллари миқдорида маблағ жойлаштирилди.

Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, ушбу маблағлар йилдан йилга капитализация ҳисобига жамғарилиб боради. Бола 18 ёшга тўлгач, ушбу маблағлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиб, мустақил ҳаётга қадам қўйиш учун илк қарорларини қабул қилиши мумкин.

9 ёшдан юқори бўлган болалар ва уларнинг қонуний вакилларига ижтимоий карталар берилди. Бу қулайлик, хавфсизлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида амалга оширилди. Ижтимоий карта орқали жамоат транспортидан имтиёзли шартларда фойдаланиш, харидлар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш, шахсни тасдиқлаш, шунингдек, ижтимоий ёрдам ва хизматларни олиш ҳуқуқини тасдиқлаш мумкин. Барча операцияларни «Baraka» мобил иловаси орқали кузатиш ва назорат қилиш мумкин.

Ушбу қўллаб-қувватлаш давлат ғамхўрлигига алоҳида муҳтож бўлган болалар учун мўлжалланган:

  • маҳаллаларда истиқомат қилувчи етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
  • меҳрибонлик уйлари, оилавий ва кичик ҳажмли болалар уйлари ҳамда СОС болалар қишлоқлари тарбияланувчилари;
  • ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш чоғида ҳалок бўлган болалар;
  • «Таскин» болалар хосписи ҳузуридаги болалар онкология шифохонасида даволанаётган болаларга тақдим қилинган.

Бунда «Таскин» болалар хосписида даволанаётган болалар учун алоҳида тартиб белгиланган. Яъни, депозит ҳисоб рақамидаги маблағлар заруратга кўра ва қонуний вакиллар мурожаати асосида исталган вақтда банк картасига ўтказилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг