Экофаол фуқаролар учун 15 фоизли рағбатлантириш тизими жорий этилди
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг фото ва видео ҳуқуқбузарлик фактларини «Ekonazorat» ахборот тизими ва «@ecogovuzbot» – расмий-бот саҳифаси орқали юборилган мурожаатлар бўйича ундирилган жарима суммасидан 15 фоиз миқдорда рағбатлантириш қўлланилади.
Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси, Махсус комиссия раҳбари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.
«Махсус комиссия ишларни давом эттиради ва аҳолини тезкор хабардор қилади. Энди навбат сизга! Камераларингиз ҳимоямиз қуролига айлансин! Ҳуқуқбузарликни аниқланг ва мукофотингизни олинг. Тоза ҳаво учун курашда биргамиз», – дейди Абдуҳакимов.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter