Маҳаллаларда ижтимоий инфратузилма янада ривожлантирилади
Жорий йил 27 декабрда Президентнинг «2026–2028 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–393-сон қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2026-2028 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг асосий устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
- қурилиш объектларини лойиҳалашда «яшил» технологияларни кенг жорий қилиш;
- бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларининг 3,4 трлн сўм маблағларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш;
- илғор касбий маҳорат техникумлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларига 150 млрд сўм маблағ йўналтириш.
Дастур доирасида янгидан бошланадиган объектларни лойиҳалаштиришда қуйидагилардан фойдаланиш инобатга олинмаган ҳолларда лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказишга йўл қўйилмайди:
- энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан;
- экологик тоза ва энергия самарадорлиги юқори бўлган қурилиш материалларидан фойдаланиш.
2026 йил 1 январдан лойиҳа қиймати БҲМнинг 6 000 баробаридан юқори бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш лойиҳалари Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида қамраб олинади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter