Ўзбекистондаги музей ва зиёратгоҳларга «виртуал саёҳат» қилиш имкони яратилади
Маданий мерос агентлиги тарихий обидалар ва музейларга сайёҳлар оқимини кўпайтириш ва хизматлар кўламини кенгайтиришга қаратилган Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқди.
Мазкур ҳужжат Ўзбекистонда маданий мерос ва музейлар соҳасини янада ривожлантириш, маданий мерос объектлари ва музейларга кириш чипталарини рақамлаштириш ва олдиндан харид қилиш имкониятини яратиш, маданий мерос объектлари ва музейларга ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимини кескин ошириш, шунингдек, янги замонавий технологияларни қўллаган ҳолда музейлар соҳасини ривожлантиришга хизмат қилиши керак.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, давлат музейлари ва маданий мерос объектларига «виртуал саёҳат» қилиш имконини берувчи дастур ишлаб чиқилади ва йўлга қўйилади. Шунингдек, маданий мерос объектлари ва музейларга кириш чипталари рақамлаштирилади ва олдиндан онлайн харид қилиш имконияти яратилиб, бунда, билет операцияларининг ягона электрон тизими билан интеграция қилинади.
Лойиҳада, тажрибали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда ҳар бир музейнинг шахсий брендини («Museum brandbook»), музейларнинг расмий веб-сайтларини замон талабларидан келиб чиққан ҳолда тўлиқ янгилаш ва уларнинг мобил иловаларини яратиш ҳам назарда тутилади.
Пуллик хизмат кўрсатиладиган маданий мерос объектлари ва музейларга кириш чипта нархларини оптималлаштириш бўйича эса ягона тартибни ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, сайёҳлик мавсумида туристлар оқими юқори бўлган маданий мерос объектлари ва давлат музейларининг тунги вақтда (соат 22:00 гача) фаолият юритишини ҳамда ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатилишини йўлга қўйиш чоралар кўриш назарда тутилмоқда.
Қайд этилишича, мазкур қарор лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида маданий мерос объектлари ва музейларга кириш чипталарини рақамлаштирилади ва олдиндан харид қилиш имкониятини яратилади, маданий мерос обектлари ва музейларга ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимини кескин ошишига ҳамда янги замонавий технологияларнинг жорий этилишига эришилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter