Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шофиркондаги "ҳужра" тафсилотлари ошкор этилди

Шофиркондаги

Фото: Xabar.uz

Бухоро вилояти, Шофиркон туманида вояга етмаган болаларга ноқонуний диний таълим берган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг 8 август куни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига муҳим ўзгартиришлар киритилган эди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 229²-моддасига мувофиқ, махсус диний маълумотга эга бўлмаган ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз вояга етмаган шахсларга диний таълим бериш ёки хусусий тартибда диний сабоқ ўтказиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Бухоро вилояти ИИБ ахборо хизмати раҳбари Улуғбек Шукурлаевнинг «Xabar.uz»га билидиришича, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида шундай қонунбузарлик ҳолати аниқланган.

Шофиркон туманида яшовчи фуқаро П.С. ўзининг яшаш хонадонларидан бирида Самарқанд ва Жиззах вилоятларидан келган бир неча нафар болаларга ноқонуний диний таълим бериб келган. Тезкор ҳаракатлар натижасида мазкур фаолият тўхтатилган ва тўпланган ҳужжатлар асосида фуқаро П.С.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси асосида жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг